Подборка: OZODLIK, 25 июл 2019

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи

Ozodlik radiosi muxbiri
0:32
10 КОММЕНТАРИЕВ
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим Озодлик билан суҳбатда таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у Арашнинг Тошкентдаги концертга келмагани боис, 50 минг долларга яқин зарар кўрган. Арашнинг Тошкентдаги концерти дастлаб 13 октябрга белгиланган, кейин 31 октябрга кўчирилган эди.​- Келишувга кўра, Арашга олдиндан гонорарнинг 50 фоизини тўладим¸ мана банк ҳужжати (ҳужжат нусхаси Озодликда мавжуд). Шунингдек, унинг 11 кишилик жамоаси аъзоларига чипта ҳам юбордим¸ мана чипталар. Аммо, шунга қарамасдан, Араш келмади. Концерт бекор бўлди. Мингга яқин чипта пулини томошабинларга қайтариб бердим. Аснода 50 минг долларга яқин зарар кўрдим. Бу зарарни ундириш учун Арашни судга беришга барча ҳужжатлар тайёр¸ деди Ўзбекистондаги Nigora Media Group раҳбари.Жанжалли концертАсли эронлик поп юлдуз Арашнинг яккахон концерти Тошкентда бекор қилиниши жанжалли бўлди. Таниқли поп юлдузнинг Тошкентдаги концертини 31 октябрда ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо концертдан бир кун олдин Араш Ўзбекистонга боришдан бош тортди. Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда санъаткор Араш буни Тошкентдаги концерт уюштирувчиларини ўз вазифаларини бажармагани билан изоҳлади. Араш ўзининг бу воқеага муносабатини унинг вакили малакали ифода қилишини билдирди.Арашнинг продюсери: Пулимизни бермадиАрашнинг продюсери, Ҳенрик Улман, 14 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда, Арашни Тошкентга таклиф қилган Nigora Media Group ўз ваъдаларига риоя қилмагани учун концертни бекор қилишга мажбур бўлишганини айтди.“Пулимизни олдиндан тўлалигича беришмади. Шунга концертни бекор қилдик. Бизнинг илк гуруҳимиз шанба куни эрталаб (28-октябрда) Тошкентга учиши керак эди. Аммо, пулимизни тўлалигича ўтказишмаса, биз ҳеч кимга йўлга чиқишга изн бермаймиз”, - деди Ҳенрик Улман.Нигора Соим: Араш авансни олганNigora Media Group раҳбари Нигора Соимнинг Озодлик мухбирига айтишича, у Арашнинг концерти учун келишилган шартноманинг барча талабларини бажарганини маълум қилди. У олдиндан тўланиши керак бўлган 20 минг доллар юборилганини айтди ва тўлов ҳужжатини Озодликка тақдим қилди.Аммо Ҳенрик Улман Озодлик билан суҳбатда, Nigora Media Groupни уларни давомли алдаганликда ва шартларни бажармаганликда айблади.“Муаммо шундаки бажара олмайдиган ваъдаларни беришди ва бошидан охиригача ёлғон гапиришди. Шунинг учун концертдан бир неча кун олдин концертни бекор қилишга қарор қилдим,” деди Ҳенрик Улман.Нигора Соим пулни олиндан тўлашда қисман муаммолар бўлганини эътироф этди, аммо пулнинг қолган қисмини шартномада келишилгани каби Араш гуруҳи Тошкентга келгач, тўлашга ваъда берганини айтди.Арашнинг вакилларини ўзининг ваъдаларига ишонмаганликда айблаган Нигора Соим “уларнинг дарди фақат пул”, деди.- Шартномага кўра¸ Арашга 40 минг доллар тўланиши керак эди. Шартномада пулнинг ярми олдиндан тўланиши кўрсатилган. Биз бу шартни бажарсак ҳам, Арашнинг МДҲ бўйича продюсери Юлия концертга оз вақт қолганида 70 минг доллар талаб қилиб, шартномани бузди. Шартномани бузиш учун бронь қилинган меҳмонхонага олдиндан пул тўланмаган каби арзимас сабабларни рўкач қилди¸ дейди Нигора Соим.Арашнинг концерти Тошкентдаги 5 000 одам сиғадиган "Истиқлол" саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Нигора Соим 1000 донага яқин билет ва таклифнома тарқатилганини айтди. Билетлар нархи - 60 доллардан 250 долларгача.Нигора Соим Озодликка Арашнинг ўзбекистонлик мухлисларга жўнатган видеомурожатини тақдим қилди. Соимга кўра, айнан шу видеороликка ишониб кўпчилик чипта олган.Нигора мухлислар пулининг охирги тийинигача қайтарилганини айтди."Елкамнинг чуқури кўрсин"Қўшиқчи Арашнинг вакили Ҳенрик Улман Nigora Media Group билан бундан буён ҳамкорлик қилмаслигини айтди.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
“Биз бундан буён ҳеч қачон улар билан ишламаймиз. Аввал концертни бошқа муддатга кўчиришди, биз зарар кўрган бўлсак ҳам, ҳеч нарса демадик. Чунки агар концерт кечиктирилса [созандаларга] пул тўлашим керак. Иккинчи марта пахта мавсуми бўлгани ва ҳамма пахтага чиққани учун концертни кечиктиришимизни сўрашди. Кейин бу қиз (Нигора Соим) шериклари билан муаммо чиққанини айтди. Унинг гаплари бошдан оёқ ёлғонга қурилган эди ”, -деди Ҳенрик Улман.Арашнинг концертлари билан боғлиқ жанжаллардан бири унинг Душанбега сафари пайтида юз берган эди. Стадиондаги Араш концерти унинг музикачилари келмагани боис қолдирилган ва ғазабланган мухлислар кўчадаги машиналарни ëқишган эди.2015 йили Қозоғистондаги "Астана Арена" стдадионидаги концерт олдидан Арашнинг устига рояль ағдарилгани оқбатида унинг ўнг оëғи гипсга солинган эди.Ўзбекистонда хориж поп юлдузлари иштирокидаги концертнинг жанжалга айланиши илк маротаба бўлаëтгани йўқ.Ҳолливуднинг машҳур киноактери Стивен Сигал 9 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Asian Fight 2017 Халқаро жанг турнирида қатнашмади.Элтуз нашри унга берилиши лозим бўлган 100 минг долларлик гонорор тўланмагани учун турнирда cтадионга чиқишдан воз кечгани ҳақида ëзди.Бошқа бир жангари юлдуз – Жан Клод Ван Дамм ҳам гонорор тўланмагани учун Тошкентга келмаган эди.2015 йили Тошкентда Boney M гуруҳи келади, деб чипта сотилган аммо томошабинларга Муниса Ризаева қўшиқ куйлаган эди.
178 RUS
178 RUS
1
✌✌✌✌✌✌✌✌✌✌ -----------
.
НУР ХАЕТ
НУР ХАЕТ
2
Ꮿ ᎻᏫᎠᏓᏒ Ꮿ ᎻᏫᎠᏓᏒ ᎯᏝᏓᏋᏤ
Ꮿ ᎻᏫᎠᏓᏒ Ꮿ ᎻᏫᎠᏓᏒ ᎯᏝᏓᏋᏤ
Шартнома пухта қилинмаганлик оқибатими бу.?!
Chikita 33377
Chikita 33377
Bomidgan narsani nma qladi oylab reklama qib.
Go‘zal А ва Б
Go‘zal А ва Б
Кимни кузи учиб турибди узи бу кушикчига.
Rasha Chust
Rasha Chust
Ээээ шунча пулга концертга боргандан карнайчилари чакирсам отчасини миниб бир шахарри айланиб чикади
Миллионер УЗБ)
Миллионер УЗБ)
Араш модадан колган кушиклари билан халкни пулини олиб кетмокчи .

Раскадровка

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи
Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи Видео: Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи